«Ўзгидромет» Андижонда 2 сентябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 2 сентябрь, сешанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «ЎзА»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9—14 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.