Самарқанд шаҳрида ўтказилган рейдда бир кунда 32 дона пичоқни бемақсад олиб юриш ҳолати аниқланди

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида «Тиғ» махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида асосий эътибор жамоат жойлари, бозорлар, кўчалар, одамлар кўп тўпланадиган ҳудудларда фуқаролар томонидан ўткир тиғли жисмлар олиб юриш ҳолатларини аниқлаш ҳамда ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб боришга қаратилган.

Қайд этилишича, 30 август куни Самарқанд шаҳри ҳудудида жами 32 дона пичоқни бемақсад сақлаб юриш ҳолати аниқланган.

Шунингдек, йўналишдаги бозорлар, савдо марказлари, кафе-бар, ресторанлар ва бошқа кўнгилочар жойларида тунги вақтда бемақсад юрган ва жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ишлари жадаллаштирилган. Ушбу объектларнинг маъмурияти билан профилактик-огоҳлантириш ишлари ўтказилаётгани қайд этилган

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳурда ўсмирлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир бола пичоқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик, Қўқонда танишини пичоқлаган икки шахс қўлга олингани маълум қилинди.

Янгиликлар