Қўқонда танишини пичоқлаган икки шахс қўлга олинди (видео)
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўз танишини пичоқ билан уриб, тан жароҳат етказган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 27 август, пайшанба куни Қўқон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган 1987 йилда туғилган Н.Т. ва Aҳиллик кўчасида яшовчи 1982 йилда туғилган A.С. Фаробий кўчасида ўзаро жанжал оқибатида таниши 1988 йилда туғилган A.Т.нинг думғаза қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Унга жароҳат етказган Н.Т. ва A.С. ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aсакада фуқарони калтаклаб, пул талаб қилган 2 нафар босқинчи қамоққа олингани, Шайхонтоҳурда ўсмирлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида бир бола пичоқлангани, Наманганда жанжал оқибатида ука аканинг қўлини белкурак билан чопиб ташлагани ҳамда молхона ҳидига чидай олмаган наманганлик фуқаро қўшнисини пичоқлагани ҳақида хабар қилинганди.