Самарқандда 2 сентябрь куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 2 сентябрь, сешанба куни Самарқанд вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «surprisetravel.uz»

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар