Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 34 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус пандемияси бошлангандан буён 34 миллиондан ортиқ киши COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. «Worldometer»даги сўнгги янгиланишлар шундан далолат бермоқда.

Фото: «Unsplash»

Тошкент вақти билан соат 12:00 ҳолатига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 34 170 335 кишига етган. Беморларнинг 1 018 899 нафари вафот этган, 25 437 901 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 4 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 7 713 535 киши касалликдан даволанмоқда.

 

Скрин: «Worldometer»

AҚШ дунёда коронавирус билан зарарланиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 7 447 693 киши вирус юқтирган. Шунингдек, Ҳиндистон 6 312 584 нафар бемор билан иккинчи, Бразилия эса 4 813 586 бемор билан учинчи ўринда турибди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 октябр соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 997 нафарни ташкил этмоқда. Aйни пайтга қадар 53 457 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (94 фоиз) соғайган. Ҳозирда 3069 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган.

Янгиликлар