Избосканлик ўқитувчи «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Aндижон вилояти Избоскан туманининг 5-умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Тez News»га маълум қилди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Президентнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонига биноан тумандаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Тиллабоева Гулбаҳор Aҳмаджоновна «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Бундан ташқари, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда 1 октябрь — «Ўқитувчи ва мураббилар куни» умумхалқ байрами муносабати билан вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда туман ҳокимининг эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Тиллабоева Гулбаҳор Aҳмаджоновна 1985 йил 16 февраль Aндижон шаҳри зиёлилар хонадонида туғилган. 2003 йил Aндижон давлат университетига гранд асосида ўқишга кириб, 2007 йил тугатган. Избоскан тумани 5 мактабга ишга қабул қилиниб, шу вақтга қадар 14 йиллик меҳнат стажига эга.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ педагогларни мукофотлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар