Пахтаобод ҳокими Маҳмуд Бозоров иш фаолиятини давом эттиришга киришди. У пневмониядан даволаниб чиққанди

Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуд Бозоров 1 октябрь, пайшанба кунидан иш фаолиятини давом эттиришга киришди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, даволаниш муолажаларидан сўнг туман ҳокимининг саломатлиги тикланган ва фаолиятини давом эттира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Бозоровнинг пневмонияга чалиниб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳокимнинг саломатлиги тиклангани ва реабилитация курси тугагач, вазифасини бажаришга киришишини маълум қилган.

Шунингдек, Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов, Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев пневмониядан даволанаётгани хабар қилинган.

Янгиликлар