«Ҳабиб онаси билан маслаҳатлашади». UFC раҳбари Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги фаолияти ҳақида гапирди

UFC раҳбари Дейна Уайт Ҳабиб Нурмагомедовнинг чемпионлик унвони ва спортчининг кейинги карьераси ҳақида гапирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

UFC раҳбари Дейна Уайт фаолиятини якунланган UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазнда мутлақ чемпион бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Ҳабиб Нурмагомедов 24 октябрь куни Абу-Дабида америкалик Жастин Гэтжини иккинчи раундда мағлуб қилди ва енгил вазн тоифасида чемпионликни ҳимоя қилди. Шундан сўнг у фаолиятини якунлашини эълон қилди. Кейинчалик Уайт, унинг фикрига кўра, рус жангчиси ўз фаолиятини қайта бошлашини айтди.

«Биз унга вақт берамиз. У чемпион бўлиб қолмоқда. Ҳали на бўш унвон, на вақтинчалик унвон мавжуд эмас», — деди Уайт.

UFC раҳбарининг сўзларига кўра, Нурмагомедов онаси билан карьерасини янгидан бошлаш масаласини муҳокама қилади.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлими ҳақида гапирганди.

«Сизнинг ўрнингиз билинади, сиз менга ота, дўст, ака ва мураббий эдингиз. Мендан кўнглингиз тўқ бўлган, деб умид қиламан», — дея ёзиб қолдирган Ҳабиб Instagram’даги саҳифасида.

Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов «Sport 24» телеканалидаги интервьюсида ўзбекистонлик Лилия Шакировани қўллаб-қувватлади.

Янгиликлар