Наманган шаҳрида «Ёшлар» кичик саноат зонаси ишга тушиши натижасида 4 мингга яқин аҳоли иш билан таъминланади (фото)

Наманган шаҳри «Юксалиш» маҳалласидаги «Ёшлар» кичик саноат зонасида 65 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва шаҳар ҳокими Олим Исаев «Юксалиш» маҳалласидаги «Ёшлар» кичик саноат зонасида бўлган. Вилоят хокими «Ёшлар» кичик саноат зонасидаги қурилиш жараёнлари билан танишган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шавкат Абдураззоқовнинг таъкидлашича, ҳозирда 52 та кичик корхонада қурилиш ишлари давом этмоқда. Уларда камида 30 нафардан ишчи ишламоқда. Ҳозирда 1500 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланган. Барча лойиҳаларда иш бошланса, бу кўрсаткич 2000 дан ортади. Бу кичик саноат зонасида 30 гектарлик майдонда 65 та лойиҳа амалга оширилиб, 3500—4000 та иш ўрни яратилади.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан бирма-бир учрашиб, иш жараёни, ойлик режалари билан танишган. Шунингдек, «Сервис плюс 2020» МЧЖ, 40 ўринли ишчи ўрни яратаётган «Универсал текстиль савдо саноат» ХК раҳбари Мухтор Эргашев билан суҳбатлашиб, қурилишдаги ишчилар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Учқўрғонда қиймати 26 миллиард сўмлик «Ёғду» кичик саноат зонаси, Когон шаҳрида эса қиймати 22 миллиард сўмга яқин 14 та лойиҳадан иборат саноат зонаси ташкил этилганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида январь—сентябрь ойларида салкам 906 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилганди.

Янгиликлар