Ёзёвонда йўловчининг ғилофига 200 доллар солинган телефонини ўғирлаган ҳайдовчи ва унинг шериги ушланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида йўловчининг ғилофига 200 доллар солинган 1,5 миллион сўмлик телефонини ўғирлаган ҳайдовчи ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 29 октябрь куни Д.Ю. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан 27 октябрь куни номаълум шахслар аёлни «Nexia» русумли автомашинага йўловчи сифатида олиб, «Гулистон» МФЙ ҳудудига етиб келган вақтида, келишилган манзилга бормасдан бошқа томонга кетган. Шу сабабли Д.Ю. ҳайдовчидан норози бўлиб, автомашинани тўхтатиб, тушган. Шу вақт номаълум шахслар аёлнинг қўлида бўлган ғилофида 200 доллар солинган 1,5 миллион сўмлик телефонни очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни A.A. ва A.Ж. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Марғилонда пиёданинг 800 минг сўмлик телефонини тортиб олган ҳайдовчи, Қўқонда ҳайдовчининг 1,6 миллион сўмлик телефонини фойдаланишга олиб, пулини бермаган аёл қўлга олингани хабар қилинганди. Шунингдек, Учкўприкда фуқаронинг телефонини тортиб олган 4 нафар йигит қамоққа олингани маълум қилинганди.

Янгиликлар