«AliBazar», «Texnomart», «Оҳангаронцемент», Триатлон федерацияси ва бошқа йирик компаниялар бўш иш ўринларини эълон қилди — рўйхат

Тошкентда 1 декабрь ҳолатига кўра «AliBazar», «Texnomart», «Оҳангаронцемент», Триатлон федерацияси ва бошқа йирик компания, ташкилотлар томонидан hh.uz порталида эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: «Tez News»

Бош механик (цемент ишлаб чиқариш бўйича)
«Оҳангаронцемент» АЖ

Жамият олий касб-ҳунар таълимига эга, муҳандис-техник лавозимларида камида 5 йиллик иш тажрибаси бор бош механик изламоқда. У ускуналар, бинолар, иншоотларни таъмирлашни ташкил этишга қўйиладиган талабларни ҳамда жиҳозларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишларини режалаштириши, ўрнатиш, ташкил этиш тартиби ва усулларини билиши керак бўлади. Ходимнинг вазифаларига ускуналарнинг техник жиҳатдан тўғри ишлаши ва юқори сифатли таъмирланишини кузатиб бориш, цемент заводларининг ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг амалдаги тизимига мувофиқ ускуналарни текшириш киради. Шунингдек, таъмирлаш режаларини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади. Иш соати 07:00 дан 16:00 гача бўлиб, 6 миллион сўмгача маош белгиланган.

Умумий шифокор
Ўзбекистон Триатлон федерацияси

Федерация олий маълумотли, 3 йиллик иш тажрибасига эга, спорт фармакологияси, функционал диагностика, спорт машғулотлари ва рақобатбардош фаолият усуллари тўғрисида билимлардан хабардор ходимни ишга таклиф этади. Шифокор терма жамоанинг машғулотлари давомида тиббий-ресторатив ва терапевтик текширувларни ўтказиши, тиббий реабилитация ва терапевтик тадбирлар нуқтаи назаридан спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш режаларини ишлаб чиқишда қатнашиши ва спортчиларнинг соғлиғини назорат қилиши керак бўлади.

Бош ҳисобчи
«AliBazar» (Тошкент)

Компания MS Office, Internet Explorer ҳамда 1С бухгалтерия бўйича билимлардан хабардор ҳисобчини изламоқда. У бухгалтериянинг ҳар қандай бўлимларини тўлиқ ҳажмда юритилишини таъминлаши ва назорат қилиши, амалдаги бухгалтерия ҳисоби ва солиқ қонунчилигини таҳлил қилиши ва назорат қилувчи органлар, компания раҳбариятининг илтимосига биноан жорий маълумотларни тайёрлаши лозим. Иш ҳафтасига беш кунлик бўлиб, соат 09:00 дан 18:00 гача бўлади.

Тадбирлар ташкил этиш бўйича мутахассис
«Oriflame» МЧЖ (Тошкент)

Компания семинарлар, бизнес-нонушта, бизнес-кечки овқат, тренинглар, ҳамкорлар учрашувлари, йирик мотивацион учрашувлар, корпоратив тадбирлар ва бошқаларни ташкиллаштира оладиган ўз ишининг устасини қидирмоқда. Шунингдек, у онлайн тадбирлар (мастер-класслар, веб-семинарлар, турли платформалардаги комплекс лойиҳалар)ни ташкил этиши ҳам лозим. Мутахассис камида инглиз тилини билиши, Excel, Power Point, Word дастурларида ишлай олиши ва хат ёза олиши шарт. Ишга кирмоқчи бўлганларни чораклик ва йиллик бонуслар кутмоқда.

Дўкон сотувчиси
«Texnomart» МЧЖ (Тошкент)

Сотувчи ўзбек ва рус тилларини билиши керак. Шунингдек, ҳамжиҳатлик ва қувноқ характерга эга бўлиши лозим. Жамият ишга олган ходим энг яхши мураббийлар ва менежерлар томонидан тренингларда қатнашиш имконини қўлга киритади. Ойлик маоши 2 миллион сўмдан, 4,5 миллион сўмгача кўтарилиши ҳам мумкин.

Янгиликлар