«Битта реклама учун 100 доллар оламан». Ўзбек блогери видеоларидан тушадиган даромади ҳақида гапирди
«MY5» телеканалидаги «Aмирхон Умаров шоуси»нинг навбатдаги сонида TikTok ва Insatgram’да кўнгилочар видеолавҳаларни суратга олувчи бир қанча блогерлар таклиф қилиниб, улар фаолиятининг мақсади ва даромадлари муҳокама қилинди.
Шоу бошида тиктокер Озодбек Хуррамов видеоларининг мақсади ва кунлик иш ҳақи ҳақида гапириб берган.
«Мен TikTok’да пул ишлаб топмайман, даромад, асосан, рекламадан келади. Битта реклама учун 100 доллар оламан. Кунига тахминан 2–3 та реклама чиқараман», — дея жавоб берган Озодбек Хуррамов.
Шоу давомида Озодбек Хуррамовнинг видеоларини кўрган мутахассислар унинг фойдали эканлигини ва реклама қонунларига мувофиқ иш олиб боришини айтган. Шунингдек, олаётган видеоларида бироз чегара бўлишини таъкидлаган.
Бундан ташқари, мутахассислардан бири блогернинг бу ишидан онаси хабардорлигини ва у қандай мунсобатда бўлишини сўраган. Шахсан унинг ўзига эса ёқмаганлигини айтган. Блогер мутахассиснинг сўзларига кескин муносабат билдириб, «видеоларим сизга ёқиши ҳам шарт эмас», дея жавоб қайтарган.
Маълумот ўрнида, ушбу кўрсатувда бир неча бор экспертлар блогерлар фаолиятини муҳокама қилиб, уларга нисбатан салбий ва ижобий фикрларни билдирган. Aввалроқ шоу иштирокчиларидан бири келажакда қизлар, 50-60 ёшга кирганда, ижтимоий тармоқлардаги видеофилмлари учун уялмайдими, деган савол туғилганди.
Мавзуга доир:
Аввалроқ шоу экспертларидан бири Шоира Изокова TikTok’даги қизларни танқид қилиб, уларга ким ўйланади, 50—60 ёшга тўлганда ўзи шу видеони кўриб уялмайдими, деган саволни ўртага ташлагади.