«D-Education» компанияси Россия олий ўқув муассасасига сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун абитуриентлар қабулини эълон қилади

Пандемия шароитида масофадан ўқиш шаклидаги самарали таълимга талаб кучайди. «D-Education» компанияси Ўзбекистон бозорида айнан шу таклифни илгари суради ва Россиянинг етакчи олий ўқув муассасалаларидан бирига абитуриентлар қабулини эълон қилади.

«D-Education» компанияси Россия ва МДҲ давлатларининг таълим соҳасидаги етакчилардан бири сифатида тан олинган Москва Халқаро Университети (МХУ) нинг расмий ҳамкори ҳисобланади. Бу — Россиянинг энг янги тарихида Россия ва Американинг таълим соҳасидаги келишувлари натижаси сифатидаги биринчи нодавлат олий ўқув муассасаси.

Бугунги кунда онлайн ва масофавий таълим, ёшлар таълим олиш зарурлигини жуда яхши тушунаётган, аммо уларнинг ота-оналари ўз фарзандларининг чет элда ўқиш ва яшашларига пул тўлай олмайдиган вазият учун мос келади. Дастлаб, баъзи инсонлар, таълим олишнинг бундай шаклига шубҳа билан қарар эди, лекин пандемия барча афсоналарни тарқатиб юборди.

Шунингдек, сиртқи таълим каби масофавий таълим шакли ҳам ОЎЮни тамомлагандан кейин ишга жойлашиш масаласини хал этишга имкон беради. Масофадан таълим ола туриб, иш вақтида талабалар зарур тажрибани орттириши ва хаттоки ўзининг ўқишига тўлаш учун пул ишлаши ҳам мумкин. ОЎЮни тамомлагандан кейин улар анъанавий усулда ўқиган талабалар каби худди шундай диплом ва билимларга эга бўлади. Шунингдек, сиртқи таълим шаклини тамомлаган талабалар, меҳнат бозорида анча рақобатбардош бўла олади, чунки уларнинг резюмеларида зарур иш тажрибаси бор бўлади. Зарур материалларни қаерда ва қачон ўрганиш кераклигини талабанинг ўзи танлаганлиги учун ўқишнинг бундай усули арзон ва қулай ҳисобланади.

«D-Education» сиртқи таълим сервиси электрон технологияларни қўллаб, ОЎЮга ҳар куни маълум бир вақтда бормай туриб, олий маълумотга эга бўлиш имкониятини беради. Ва ўқишга тўловни бўлиб тўлаш имкониятини ёқимли бонус деган бўлади.

«D-education» сервисининг устуворлиги, сервиснинг кечаю-кундуз ишлашида, яъни сутканинг ҳар қандай вақтида юзага келган саволларга маслаҳат ёки зарур ҳужжатларни олиш мумкинлигидадир. Талабага Ўзбекистон ҳудудидан туриб ўқиши учун барча масалаларда қўллаб-қувватлайдиган шахсий менежери бўлади. «D-Education» ходимлари талабаларни ўқишнинг барча жабҳаларида кузатиб боради: ўқув, молия, ташкилий масалалар бўйича. Шунингдек улар барча тестларнинг топширилишини қабул қиладилар: кириш, оралиқ, сессиялар.

Компаниянинг МХУ билан келишуви туфайли, диплом иши ҳимояси ва диплом топшириш Ўзбекистонда амалга оширилади, яъни Москвага бориш керак бўлмайди.

Шунингдек «D-education» компанияси ўз мижозларининг ишга жойлашишида ёрдам беради. Диплом олгандан сўнг талабаларда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядаги ҳамкор компанияларга ишга жойлашиш имконияти бўлади.

Москва халқаро университети — бу Россияда 1991 йилда асос солинган биринчи мустақил университет. МХУ нафақат молия, менежмент, юриспруденция, маданият ва бошқа соҳалардаги халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлайди, балки янги дунёқарашга эга бўлган шахсларни ҳам тарбиялайди. Университет ўз талабаларини дунёқарашларини кенгайтиришлари ҳамда ўз мамлакатмнинг жамиятига фаол хизмат қилишга интилишларига ундайди.

МХУда «Биз, билимлар, яшаш жойи, ёши ва бандлигидан қатъий назар ҳар бир инсон учун очиқ бўлиши керак деб ҳисоблаймиз, шунинг учун масофавий таълимнинг замонавий ва самарали дастурини ишлаб чиққанмиз», дейишади.

МХУ дипломи — Россия давлат намунасидаги ҳужжат бўлиб, у билан Ўзбекистон каби Евроосиёнинг бошқа давлатларида ҳам ишлаш ёки дарс бериш мумкин. Ҳаттоки ўз ватанида қолиб ҳам, талаба ойлик маоши миқдори юқори ва меҳнат шароитлари яхши бўлган хорижий компанияларга ишга жойлашишда устуворликк эга бўлади. Шунингдек, МХУда ўқиб туриб, Ўзбекистоннинг олий ўқув муассасаларига ўтказиш имконияти мавжуд.

«D-Education» компанияси ёрдамида МХУда сиртдан ўқишнинг қолган устиворликларига қуйидагилар киради:

  • Қулай жадвал: фанларни ўрганишга семетр мобайнида қанча вақт ажратиш кераклигини талабанинг ўз мустақил равишда хал қилади;
  • Қулай нархлар: масофавий таълим арзон, йўл ҳақи, яшаш, виза ва хорижий паспортга пул тўлаш керак эмас;
  • Таълим олишнинг сиртқи дастурларига ўқишга кириш учун, халқаро тест сертификатлари керак эмас;
  • Сифатли билимлар: Кўплаб нарсаларни мустақил равишда босиб ўтиш ва онлайн-дарсларга доимий кира олиш, материални эслаб қолишни яхшилайди;
  • Объектив баҳолаш: талабанинг мактабдаги ўзлаштириш, унинг жамоадаги мақоми ва бошқа омиллар;
  • Ишга жойлашишга ёрдам бериш: университетни тамомлаганлик ҳақидаги дипломни олгандан кейин, Компания, ишга жойлашишга ёрдам беради;
  • Давлат намунасидаги диплом: мазкур университетни тамомлагандан кейин талаба, сиртқи таълим шакли ҳеч қандай тарзда кўрсатилмайдиган тўлақонли диплом олади.

Бепул маслаҳат олиш учун талабномани ҳавола бўйича қолдиришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар