Коронавирус вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмас? Мутахассис жавоб берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 30 ноябрь куни ўтказилган брифингда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, жаҳонда вакциналар ишлаб чиқилган ва клиник синовларнинг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клиник синовларнинг ушбу босқичи якунлангандан сўнг аҳолини эмлаш босқичлари бошланади. Аҳолини оммавий эмлашда вакцинага қарши кўрсатмаларни ҳисобга олиш зарур.

Коронавирус вакцинасини кимларга қўллаш мумкин эмас:

  • Вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган кишиларга;
  • Органик ўзгаришлар билан асаб касалликлари ривожланиши бўлган шахсларга (мия фалажи ташхиси, судорога синдроми, эпилепция);
  • Орттирилган иммунтанқислик синдроми (ОИВ — СПИД) мавжуд беморларга;
  • Сурункали касалликлар кучайиши, касалликнинг ўткир босқичлари вақтинчалик қарши кўрсатмалар касб этади.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қандай ҳолларда эмлаш мумкин ва мумкин эмаслиги ҳақида маълумот бергани ҳақида хабар берилганди.