«Ўзгидромет» 2 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 2 декабрь, чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудида кутилаётган об-ҳавони маълумотини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–3 даража илиқ ва кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, бъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар