МТРКга ажратилган 22,5 млн евро миқдордаги кредит давлат бюджети ҳисобидан қопланади

Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини (МТРК) молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда президентнинг 2016 йил 27 июндаги ПҚ-2553-сон қарорига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан МТРКга ажратилган кредит бўйича тўловларни кечиктириш учун ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилади. Телерадиокомпанияни рақамли эшиттириш форматига ўтиш учун замонавий мултимедиа ускуналари билан жиҳозлаш мақсадида ноль фоизлик 22,5 миллион евро (302,8 миллиард сўм) кредит ажратилганди.

Бундан ташқари, кредит муддати 10 йилдан 13 йилгача узайтирилиб, давлат бюджетининг қарзни қайтаришдаги улуши оширилади.