Самарқанд ва Андижонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилган. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Пастдарғом туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилган. Улар бунинг эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилган. Аммо, фуқаролар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Шунингдек, Андижон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали АҚШга юбориш учун 23–25 минг доллар талаб қилинган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди. https://t.me/xavfsizlik_uz/967