Исроил Ғазода ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганини эълон қилди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар қайта бошланганини маълум қилди.

Исроиллик ҳарбийлар ҲАМАСни жангларда оператив пауза шартларини бузганликда ва Исроил ҳудудини ўққа тутганликда айблади.

«Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАС террор ташкилотига қарши жанговар операцияларни қайта бошлади», — дейилади ҳарбий баёнотда.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ 24 ноябрдан бери давом этаётганди. Дастлаб сулҳ тўрт кунга келишилган, аммо кейинроқ узайтирилган.