Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Жума кунининг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат +10…+15 даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15…+18 даражагача, кечаси +2…+7 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1−2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5…+7 даража илиқ, кундузи 1 декабрда +13…+15 даража, 2−3 декабрда +15…+17 даража илиқ бўлади.