«Капалаклар бир кун умр кўради, дейдиганлар янгилишади». Туркиядаги Капалаклар водийси бўйлаб фотосаёҳат

Туркияда «Шаби арус» тадбирларда қатнашиш учун 14–20 декабрь кунлари Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналистларни мамлакатнинг Истанбул ва Коня шаҳарларига таклиф этгани ҳақида хабар берилганди. Сафар давомида улар Конядаги Капалаклар водийси бўйлаб сайёҳат қилишди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Туркиянинг Коня шаҳри яқинидаги капалаклар водийсининг умумий фойдаланиш майдони 7600 метр квадрат бўлиб, унда 3500 метр квадрат экскурсия майдони мавжуд. Водийнинг капалаклар учиш майдонида 15 турдаги капалаклар учун табиий яшаш муҳитини тақдим этилган. Боғда 98 турга мансуб 20000 ўсимлик мавжуд ва уларнинг нектар ўсимликлари атрофида капалаклар учаётганини кузатиш мумкин. 2015 йилда қурилган ушбу бино капалак шаклида бунёд этилган. Турфа хил чироқлар безатилган водий мажмуаси тунда капалакларда учрайдиган бир қанча рангларда товланади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «bilimgenctubitak»

Водийга кирганингизда минглаб ўсимликлар ва капалаклар билан ноёб атмосферага дуч келасиз. Сиз капалакларни, табиатнинг улкан ранг-баранг жавоҳирларини табиий ҳаётда қайтадан кашф этасиз. Шунингдек, тропик муҳитда капалаклар ва табиатнинг уйғунлигига гувоҳ бўласиз ва уларнинг нафис қанотларининг мукаммал нақшларини кўриш имкониятига эга бўласиз. Водий бўйлаб саёҳат қилар экансиз, сизга капалаклар, уларнинг яшаш тарзи, жамоалари, озиқланиши ҳамда бошқа ҳаётий жараёнларидан хабардор бўлиш имконига эга бўласиз.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бундан ташқари сиз илгари кўрмаган митти ҳашаротларни ва ўсимликларни учратасиз. Aгар омадингиз бўлса, капалак сизнинг елкангизга тушади ва юриш давомида сизга ҳамроҳ бўлади. Шунингдек, уларнинг табиат билан рақсга тушишини томоша қилиб, стрессдан узоқлашиш ва бир озгина дам олиш ҳам мумкин бўлади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Боғ хизматчиси, биолог олима Пинар хонимнинг таъкидлашича, капалаклар бир кун умр кўради, дейдиганлар янгилишади. Дунёда ҳеч бир капалак бир кун яшамайди. Бир кун яшайдиган капалаклар ҳақидаги воқеа май пашшасидан келиб чиқади. Май пашшаси физиологик жиҳатдан капалакка жуда ўхшаш бўлгани учун, унинг фақат бир кун умр кўриши капалаклар ҳам бир кун яшайди деган қарашни келтириб чиқарган. Улар турларига қараб, 1 ҳафтадан 1 йилгача яшайди. Aгар капалакни тухумидан тортиб, катта капалак бўлгунга қадар босиб ўтадиган вақтини ҳисобланса, бу давр узоқроққа ҳам чўзилиши мумкин.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Коня тропик капалаклар водийсидаги капалаклар энг яхши шароитда яшашлари учун боғнинг ички қисмида тропик капалакларнинг табиий ҳаётидаги каби 80 фоизгача намлик муҳити яратилган. Бундай шароитда боғдаги капалаклар энг қисқа вақт ичида 2–4 ҳафта яшайди. Коня тропик боғининг музей қисмида сиз капалаклар тухумидан катта капалакка айлангугуа қадар бўлган жараённи ҳаёт циклининг мўъжизавий босқичларига гувоҳ бўласиз. Улар 5 босқичли личинка босқичидан қандай қилиб капалакка айланишини кўрасиз.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бундан ташқари водийда бир нечта сув ҳавзалари, 550 квадрат метрли капалаклар музейи, каплаклар «туғруқхонаси», ўргимчак, бешиктебратар, шиллиққурт каби бошқа турли ҳашоротлар кўпайтириладиган лаборатория, спорт майдончалари ва кўнгилочар ўйинлар заллари ҳам бор. Бу ерда капалаклар ҳаётини ўрганишингиз мумкин бўлган видеофилмлар кўришингиз, албомларни варақлашингиз мумкин.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Боғнинг сайёҳларга тақдим этадиган яна бир хизматларидан бири капалакларни ўз қўлингиз билан озодликка чиқариб юборишингиздир.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумотларга кўра, капалаклар водийсини кўриш учун йилига ярим миллион сайёҳ келади. Хусусан, ўқувчилар 7,5 лира, катта ёшдагилар 17 лира тўлаб кирадилар. Aммо 6 ёшгача бўлган болаларнинг кириши бепул. Водийда сайёҳларни ҳайратга солувчи яна бир жараёндан бири сайёҳлар учун махсус идишлардаги янги дунёга келган капалакларни илк бор парвоз қилдириш имкони яратилганидир.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, боғни айланиб бўлганингиздан сўнг водийнинг эсдалик совғалар қисмида боғда топишингиз мумкин бўлган капалаклар ва ҳашаротлар билан боғлиқ турли хил маҳсулотлар мавжуд. Хусусан, ҳақиқий капалаклар билан ишланган расмлар, қатронлар стол усти безакларини, калит узукларни, шунингдек бизнинг боғ учун махсус ишлаб чиқарилган маҳсулотларни топасиз.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар