Туркияда уйга эшик эмас, томдаги тешикдан кирилган шаҳарча — суратларда

Туркияда «Шаби арус» тадбирларда қатнашиш учун 14–20 декабрь кунлари Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналистларни мамлакатнинг Истанбул ва Коня шаҳарларига таклиф этгани ҳақида хабар берилганди. Сафардан кўзланган мақсад мазкур маросим тадбирлари билан бир қаторда Туркиянинг зиёрат туризми тараққиёти, асрий ёдгорликлар, қадамжолар билан яқиндан танишишдан иборат. Ижодий сайёҳат давомида Коняда салкам 60 йил аввал топилган милодий 7000—5000 йиллар даврига тўғри келувчи шаҳарча қолдиқлари — Чаталҳўюк манзилгоҳи билан танишилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қишлоқ хўжалиги, овнинг бошланиши ва инсониятнинг ривожланиши каби муҳим даврларнинг гувоҳи бўлган Чаталҳўюк неолитик шаҳри Конядан 52 километр жануби-шарқда Чумра туманидаги текисликка қараган далада жойлашган. 1958 йилда топилган ушбу манзилгоҳда 2 та — шарқий ва ғарбий неолит давридаги аҳоли пункти қолдиқлари, деворий суратлар, ҳайкал ва бошқа тарихий топилмаларни кўриш мумкин.

Маълумотларга кўра, Чаталхўюк британиялик археолог Жеймс Мелларт томонидан 1958 йилда топилган ва 1961—1963 ҳамда 1965 йилларда қазишма ишлари олиб борилган. Изланишлар натижасида шарқий тепалик милодий 7400—6200 йиллардаги неолит даврига оид турар-жой қатламларидан иборатлиги, ғарбий тепалик эса милодий 6200—5200 йиллардаги шаҳар қолдиқлариан иборат эканлиги аниқланган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, Чаталҳўюкдаги турар-жойларда эшик бўлмаган. Тўртбурчак қилиб қурилган уйларнинг деворлари бир-бирига уланиб кетган. Шу туфайли шаҳарчада кўчалар йўқ. Ҳар бир уй хона ва омбордан иборат бўлган. Одамлар томлардаги махсус тешикдан пастга қаратилган нарвон, зинапоялар орқали киришган. Бунинг сабаби эса қадимда аҳоли ёввойи ҳайвонлардан ўзларини сақлаш учун шундай қилишган дейилади. Бино қурилишида сомон ва лой аралашмаси, ёғоч, қамишдан фойдаланилган. Том қисми эса лой билан қорилган қамиш билан ёпилган. Бир оиланинг уйдаги ҳаёти тугагач, уй тупроқ билан тўлдирилиб, устига янгиси қурилган. Янги уйларнинг узлуксиз қурилиши билан бугунги кунда баландлиги 21 метр бўлган тепалик шаклланган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Манзилгоҳни кўздан кечирар экансиз, оқ рангдаги деворларда қизил ва қора рангда тасвирланган ҳайвонлар, одамлар, ов жараёнларига кўзингиз тушади. Ушбу деворий расмларга қўшимча равишда уларда қотирилган буқа, қўчқор ва кийик бошларини ҳам кўриш мумкин бўлади. Мазкур расмларга палеолит даври одамларининг ғор деворларига чизган расмлари анъаналарининг давоми сифатида қаралади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, Чаталҳўюкдан топилган манбалар ўша даврдаги асбоб-ускуналар, тош ва болталар, маъбуда ҳайкалчалари, билакузук ва маржонларни ташкил этади. Бундан ташқари, бу ерда топилган энг муҳим нарсалардан бири — бу баланд бўйли она маъбуда ҳайкалидир. Ушбу топилма диний эътиқодлар ўша пайтда қудратли маъбуда атрофида шаклланганлигини ва илоҳий аёлга ҳурмат-иззатлари кучли бўлганлигини англатади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Яқин Шарқ ва Туркиянинг бошқа ҳудудларида неолит даврига оид манзилгоҳлар топилган бўлса-да, Чаталҳўюк ўша давр одамлари деҳқончилик билан бир қаторда йиғин ва ов қилиш билан шуғулланганлигини кўрсатадиган бой топилмалари билан эътиборни тортади. Шунингдек, неолитик шаҳар харобалар ҳажми, аҳоли уйлари зичлиги, кучли бадиий ва маданий анъаналарнинг вақт ўтиши билан сақлаб қолингани билан бошқаларидан фарқ қилиб туради. Шу билан бирга, у воқеаларни девор расмларига киритган биринчи қишлоқ хўжалиги жамоаси ҳисобланади. Ушбу хусусиятлар натижасида у 2009 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган. Кейинчалик ЮНЕСКО томонидан 2012 йилда Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров