«Муҳташам 100 йил» сериали суратга олинган Тўпқопи саройи — суратларда

Истанбул шаҳридаги Тўпқопи сарой-музейи Туркиянинг энг қадимий ва диққатга сазовор тарихий масканларидан ҳисобланади. Туркия туризм ва маданият вазирлиги бир қанча турк тарихий сериаллари суратга олинган мазкур сарой бўйлаб дунёнинг 30 га яқин мамлакатлари ва ўзбекистонлик журналистлар учун экскурсия ташкил этди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қадимий ва сирли Истанбул шаҳрининг диққатга сазовор ва кўҳна обидаларидан бири, «Муҳташам 100 йил» фильмининг асосий қаҳрамони Султон Сулаймон қароргоҳи бўлмиш Тўпқопи саройи ҳозирги пандемия шароитига қарамасдан хорижий ва маҳаллий туристлар билан гавжум. Истанбул шаҳрининг тарихий марказида, Саройбурни кўрфазидаги Мармара денгизи соҳилида жойлашган бу йирик обидага ҳар йили 2 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюради.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Султон Маҳмуд томонидан 1479 йилда қурилиши бошланган Тўпқопи саройи салкам 400 йил мобайнида турк султонларининг қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Шу йиллар мобайнида саройда 25 нафар ҳукмдор мамлакатни бошқарган. Саройда яшаб, 4–5 мингга яқин киши хизмат қилгани маълумотларда қайд этилган. Султон ошхонасида бир вақтнинг ўзида мингга яқин ошпаз ишлаган.

Бироқ саройда қандайдир тадбир ўтказиладиган бўлса, у ўзида 10 мингга яқин кишини сиғдира олган. Бир йилда саройга 30 мингта жўжа, 23 мингта қўй, 14 мингта бузоқ олиб келинган. Айни дамда ошхона хитой, япон ва турк чиннилари ҳамда Венеция шишалари музейига айлантирилган. Сарой жавоҳирлари Маҳмуд Фотиҳ қароргоҳида намойиш этилади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таҳлилчилар Тўпқопи саройини худди Истанбул каби жуда ҳам сирли эканини таъкидлашади. Саройга бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган. Тўпқопи саройи Султон Аҳмад ва уч марта қайта тикланган Аё София масжидлари билан деярли ёнма-ён жойлашган. Саройнинг гуллаб-яшнаган даврида бу ерда 4–5 мингга яқин киши истиқомат қилгани айтилади. Сиз «Муҳташам юз йил», «Кўсем» сингари сериалларда кўрган воқеаларнинг катта қисми ана шу саройнинг турли бурчакларида бўлиб ўтган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Сарой ичма-ич уч қисмдан иборат бўлиб, унинг ҳар биридан алоҳида дарвозалар, Боби Ҳумоюн, Бобус-салом ва Бобус-саодат дарвозалари  орқали кирилади.  Саройнинг бош дарвозаси  Боби Ҳумоюн  бўлиб, ушбу дарвоза яничарлар томонидан мустаҳкам қўриқланган. Хорижий элчилар, фуқаролар шу дарвоза орқали киритилган.

Бобус-салом орқали кириладиган иккинчи ҳовли асосан давлат  ишлари юритилган, турли ҳужжатлар, фармонлар ҳозирланган, девон мажлислари ўтказилган.  Мажлисларни султонлар ичкари ҳовли дарчаси олдида туриб кузатишган, шу ерда муҳокама қилинадиган масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Саройнинг учинчи қаноти бўлган «Ҳарам» — бу мажмуанинг энг сирли қисми. Айнан шу ерда султоннинг онаси — Волида султон ўтириб, ҳарамни бошқарган. Вақти-вақти билан султоннинг кўнглини хушлаш учун жорияларни султоннинг назаридан ўтказилган. Зинапоя устидан турган султон «Олтин йўлак»дан ўтаётган қизларнинг қай бирини ёқтириб қолса, унинг устидан зар сочган. Ҳарам бекалари ўша бахтли қизни ювинтириб, безантириб, «хилват»га ҳозирлашган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бугунги кунда Тўпқопи музейи коллекциясида сақланаётган шарқ чинни идишлари бўйича Пекин ва Дрезден саройларидан сўнг учинчи ўринда туради. Бу ерда 10 минг 700 та буюм сақланади. Жаҳоннинг энг машҳур музейларидан бири ҳисобланмиш Тўпқопи сарой-музейида маданият ёдгорликлари — қадимий қўлёзмалар, хитой ва япон чиннилари, қурол-яроғлар, султонларнинг кийим-бошлари сақланмоқда.  Музей UNESCO’нинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

Тўпқопи нафақат ҳашамати билан балки ўша замон сирларини ўзида сақлагани билан ҳам тарихга кирган. Бунга Олтин панжара деб аталмиш бино мисол бўла олади. Бу ерда асосан тахт ворислари истиқомат қилган. Меросхўр шаҳзодалар бир-бирлари билан асло учрашмаган. Улар 18 ёшга қадар саройда тарбияланиб, кейинчалик мамлакатнинг турли вилоятларига юборилган. Шаҳзодаларнинг кўпчилиги сарой фитнасининг қурбонига айланган. Уларнинг ўлими билан боғлиқ тафсилотлар саройдан ташқарига чиқмаган, сирлилигича қолган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Истанбулнинг тарихий марказидаги Тўпқопи саройи 17 асрга келиб ўз аҳамиятини йўқота борган. Бунга 1854 йилда Босфор соҳилларида европалик меъморлар иштирокида 285та хона, 46та зал ва галерея, 6та ҳаммоми  бўлмиш «Дўлмабахче» номини олган сарой қурилиши сабаб бўлган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар