Жиззахда кредит олиб бериш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Жиззах вилоятида етти миллиард сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, Жиззах вилоятида фуқаро Р.Г. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, фуқаро О.Х.ни банк муассасаси ходими деб таништирган. Шу орқали унга 4 000 АҚШ доллари эвазига етти миллиард сўм кредит олиб беришга ваъда бериб, олдиндан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармалари томонидан ушланган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан О.Х. ва Р.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар