Беҳаё видеолар эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Беҳаё видеолар эвазига пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Milliy gvardiya хабар берди.
Хабарга кўра, 22 февраль куни Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Т.М.дан Хўқандий мавзесида яшовчи «Барно» исмли аёл ўзи билан бирга жинсий алоқа қилганлиги ҳолати туширилган видео тасвирлар борлигини ва ушбу видео тасвирларни ўчириб ташлашлик учун 2 минг доллар миқдоридаги пулни талаб қилган. Агарда бу пулларни бермаса видео тасвирларни тарқатиб, яқинларига кўрсатиш орқали шарманда қилишини айтиб қўрқитиб келаётганлиги маълум бўлган.
Таъкидланишича, Қўқон шаҳар Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бири олдида ўзаро келишилгандек «Барно» исмли аёл ва унинг вояга етмаган жияни Ш.Р.лар биргаликда товламачилик йўли билан фуқаро М.Т.дан 2 минг доллари миқдоридаги пулни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонида олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида Барно Қўқон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро Қ.О. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Самарқандда фуқаролардан пул ундириб олган МЧЖ ходимлари маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир: