Нархозга ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди
Фуқарони 15 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. фуқаро Л.З.ни юқори лавозимда ишловчи таниши орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган ва эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: