Фарғонада ерни 140 минг долларга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

Фарғонада 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс аниқланди.

Қайд этилишича, 26 ёшли фуқаронинг аризасига кўра Қувасой шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор-тадбирлар натижасида асли Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Қувасой шаҳри Қўчқор қишлоғидаги боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган.

Россия фуқароси олдиндан 15 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар