Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди. Президент қарори билан Шерзод Рабиев адлия вазирининг ўринбосари сифатида иш бошлади.

Ш. Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазири ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Янгиликлар