Ўзбекистонда 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

Ўзбекистонда Президентнинг «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори билан 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган. Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Янгиликлар