Самарқандда аёл ўзини кийим илгичга осиб ўлдирди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 27 июнь куни 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди.

Аниқланишича, Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 33 ёшли Х.О. билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида 2 нафар (3 ёшли ўғил, 1 ёшли қиз) кўрган.

Г.И.нинг ўз жонига қасд қилган ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қдар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.