Андижонда яна 19 киши коронавирус юқтириб олди

Ўзбекистонда 2020 йил 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 296 нафарга ортиб 25 336 нафарни, Андижон вилоятида эса 1036 нафарни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 19 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун, 2 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (62 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 352 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Андижон ва Тошкентда коронавирусга чалинган фуқаролар вафот этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар