Ҳокимлик ходимлари шахсий автмашиналарида куннинг исталган пайтида ҳаракатлана олмасликлари маьлум килинди

АОКА ҳузуридаги штабда 1 август куни Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволлар юзасидан, жумладан, шаҳар ёки туман ҳокимликлари ходимлари шахсий автомашиналарида белгиланган вақтлардан ташқари куннинг исталган пайтида ҳаракатланиши борасидаги саволларга жавоб берилган.

Кадр: YouTube

Таькидланишича, республика ҳудудида карантин эълон қилингани сабабли фуқаролар ўзининг шахсий автотанспорт воситаларида куннинг белгиланган вақтидагина махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши мумкин. Қолган вақтларда эса Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхатида белгиланган асослар бўйича автотранспорт воситасида ҳаракатланиш мумкин.

«Махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларининг фақат хизмат автотранспорт воситалари келтирилган. Лекин ҳокимият ходимларининг шахсий автротранспорт воситалари ушбу рўйхатда келтирилмаган», — дейди Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари.

Аввалроқ Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 31 июль — Қурбон ҳайити куни, 1—2 август ҳамда 8—9 август кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг 26 июль кунги ахборотида маълум қилинган.

Янгиликлар