Наманганда коронавирусдан тузалганлар сони 600 нафардан ошди

Наманган вилоятида 2-август куни яна 13 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Маълумотларга кўра, уларнинг 6 нафари аёл, 7 нафари эркак. 5 нафари Наманган шаҳридан, 3 нафари Косонсой туманидан, 2 нафари Наманган туманидан. Шунингдек, Тӯрақӯрғон, Норин ва Чортоқ туманларида бир нафардан фуқаро коронавирусдан тузалди.

Маълумот учун, Наманган вилоятида коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 610 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 257 кишига ошиб, 25 040 нафарни ташкил этмоқда.

Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9592 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган 46 ва 58 ёшли беморлар ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар