Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 25 500 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра, 217 кишига кўпайиб, 25 553 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасида, 142 нафари Тошкент вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўзбекистонда жами 1 208 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди. Мамлакатда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. 8893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар