Aндижон ҳокимининг ўринбосари ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда Aндижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова ишдан кетганлиги тўғрисида тарқалган мақолага вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Хабарга кўра, Манзурахон Юнусова 2020 йилга қадар Aндижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирги кунда у ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.

Фото: Facebook / Манзурахон Юнусова

Қайд этилишича, сиёсий фанлар номзоди Манзурахон Юнусова кейинги фаолиятини таълим тизимида олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига ҳамда Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига янги раҳбарлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар