Бухорода 8 кишида коронавирус аниқланди, 11 нафар бемор касалликдан соғайди

Бухоро вилоятида 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 кишига ошиб, 1054 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 11 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 1013 кишига етди. Ҳозирда 33 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 437 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 39 862 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2248 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар