Хориждан Ўзбекистонга ўқишини кўчираётган талабалар учун имтиҳон санаси маълум қилинди

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун тест куни маълум қилинди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўқишни кўчириш ва тиклаш учун онлайн ариза топширган фуқаролар онлайн тест синовларида иштирок этиш учун «Рухсатнома»ни 2 сентябрдан бошлаб http://transfer.edu.uz платформасидаги шахсий кабинет орқали олишлари мумкин.

Мазкур рухсатнома онлайн тест синовларида иштирок этадиган фуқароларга берилади.

Онлайн тест синовлари 5—6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ қандай ҳолатда хорижда ўқиётган талаба Ўзбекистон ОТМсига ўқишни кўчиролмаслиги маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистондаги ОТМларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланиши тунги соат 02:10 да эълон қилинган эди.

Янгиликлар