Пешку марказида 42 метрли байроқ ўрнатилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бухоро вилояти Пешку туманида баландлиги 42 метрни ташкил этган байроқ ўрнатилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, туман марказида баландлиги 42 метр, ҳажми 10 метрга 5 метр бўлган Давлат байроғи ўрнатилган.

Фото: Пешку тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Давлат байроғининг ўрнатилганлиги муносабати билан ўтказилган тадбир катта тантанага айланди. Мустақиллигимизнинг рамзи бўлган Давлат байроғи бу ерга ташриф буюрган ҳар бир юртдошимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Қолаверса, ёш ўғил-қизларимизнинг ватанпарвар, ўз юртига содиқ, комил инсон бўлиб вояга етишларига ушбу салобатли байроқнинг ҳиссаси катта бўлади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Бухорода 20 миллиард сўмлик лойиҳа асосида ДТМ вилоят филиалининг янги биноси қурилаётганлиги ҳақида хабар берилганди.