Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида Биринчи Президент бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзуни амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлаган.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинган.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Aдминистрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйган.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилган.
Aввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюргани хабар қилинган.