Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 2 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 34,5 миллиондан ортди.

«Worldometers»нинг 2 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 34 668 475 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 25 778 635 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 030 066 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 2 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 776 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кун давомида коронавирусга чалинган беморлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши кераклигига мутахассис жавоб бергани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Фарғонада коронавирус беморлари статистикаси яширилаётганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берилган.

Мамлакатда 2 октябрь куни 486 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 270 таси Тошкент шаҳрида, 86 таси Тошкент вилоятида, 25 таси Наманган вилоятида, 21 таси Қорақалпоғистонда, 18 таси Бухоро вилоятида, 15 таси Жиззах вилоятида, 11 таси Фарғона вилоятида, 10 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 8 таси Сирдарё вилоятида, 7 таси Хоразм вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 5 таси Андижон вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 475 нафарга етди. 2 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 330 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Самарқанд вилоятида 20 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 12 нафар, Қорақалпоғистонда 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, жами 501 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 776 нафар бемордан 54 456 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2845 нафар бемордан 573 нафари оғир, 252 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрь куни 465 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 516 658 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,4 миллион киши), Бразилия (4,8 миллион киши), Россия (1,1 миллион киши), Колумбия (835 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 34 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 108 044 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 103 028 нафари тўлиқ соғайган, 1725 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 65 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 33 212 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 337 нафари тузалган, 357 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 47 056 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 43 137 нафари соғайиб, 1065 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 2854 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 215 нафар ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 9852 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8661 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 77 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 41 тага кўпайган.

Фото: «Asia-plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 194 643 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 970 296 нафари соғайган, 21 077 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 9412 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 186 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «See»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 34,4 миллиондан ортгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар