Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида очилган Опера ва бахшичилик мактабини бориб кўрди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Опера ва бахшичилик мактаб-интернати ўтган ойда ишга туширилган. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9-синфни битирган ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлаган. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бундай мактабларни ташкил этишимиздан асосий мақсад — тарихимизни, маданиятимизни чуқур ўрганиш, ўзлигимизни англаш. Бахшичилик — қорақалпоқ элининг улуғ анъанаси, уни ривожлантириш учун ҳамма шароитларни яратамиз», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Президент Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланган.