Мирзиёев Қатарнинг собиқ бош вазири бўлган тадбиркор билан учрашди

Бугун, 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида ўзига ажратилган қароргоҳда Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди. 

Билдирилишича, суҳбат давомда Ўзбекистон ва Қатарнинг етакчи компания ва корхоналари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

“Энергетика, саноат, инфратузилма, туризм, банк-молия соҳаларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан”, дейилади Презиент матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев экспертлар гуруҳини шакллантириш ва “йўл харитаси”ни қабул қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган.

Янгиликлар