Бухорода паловнинг октябрь ойидаги ўртача нархи маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича Бухорода паловнинг ўртача нархи 18 667 минг сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, республиканинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари қуйидагича:

  • Қорақалпоғистонда 1 порция паловнинг нархи 13 883 сўм бўлса, 1 кг ош 96 831 сўм;
  • Андижон вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 000 сўм бўлса, 1 кг ош 112 000 сўм;
  • Бухоро вилоятида 1 порция паловнинг нархи 18 667 сўм бўлса,1 кг ош 130 669 сўм;
  • Жиззах вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 500 сўм бўлса, 1 кг ош 115 500 сўм;
  • Қашқадарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 750 сўм бўлса, 1 кг ош 117 250 сўм;
  • Навоий вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 500 сўм бўлса, 1 кг ош 101 500 сўм;
  • Наманган вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 000 сўм бўлса, 1 кг ош 98 000 сўм;
  • Самарқанд вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 667 сўм бўлса, 1 кг ош 116 669 сўм;
  • Сурхондарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 14 000 сўм бўлса, 1 кг ош 98 000 сўм;
  • Сирдарё вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 667 сўм бўлса, 1 кг ош 109 669 сўм;
  • Тошкент вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 833 сўм бўлса,1 кг ош 117 831 сўм;
  • Фарғона вилоятида 1 порция паловнинг нархи 16 750 сўм бўлса, 1 кг ош 117 250 сўм;
  • Хоразм вилоятида 1 порция паловнинг нархи 15 400 сўм бўлса, 1 кг палов 107 800 сўм;
  • Тошкент шаҳрида эса 1 порция паловнинг нархи 18 800 сўм бўлса, 1 кг ош 131 600 сўмни ташкил қилган.

Қўмита хабарига қўра, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Таъкидланишича, мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Aввалроқ бельгиялик эксперт китобида ўзбек палови ҳақида батафсил гапириб бергани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар