Ўзбекистонда 4 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» 4 январь, душанба куни мамлакатда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ҳарбдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.