Сурхондарёда Labo каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo катта «Занг» каналига тушиб кетди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 1 январь куни 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo Ангор туманидаги «Занг» каналидан ўтувчи кўприкдан қулаб тушган. Ҳайдовчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса масъуллар томонидан ўрганилганда, ҳайдовчи маст ҳолда бўлгани, каналдан ўтувчи кўприк талабга жавоб бермаслиги ҳамда йўл белгиларининг сифати яхши эмаслиги аниқланган.

Янгиликлар