Метан «заправка»ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади

Метан «заправка»ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан бўлаётган учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича:

  • кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кило-ватт соат электр етказиб берилади;
  • бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).

Иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида президент қарори имзоланган.

2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади, 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади, носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади.

Янгиликлар