«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» Қашқадарё вилоятида жойлашган конлардан табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганмоқда

Аввал хабар берилганидек, куз-қиш мавсумида республикамиз аҳолиси ва саноат объектларини табиий газ ва ёқилғи маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш режа-кўрсаткичларини бажарилишини таъминлашга қаратилган геологик-техник чора-тадбирлар ижроси «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида доимий назорат қилиб борилмоқда.

Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан навбатдаги назорат тадбирлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида олиб борилди.

Ташриф кун тартибига кўра, дастлаб «Шўртан» конидаги 352-, 362-, 348-, 361- ва 393-сонли ишлатиш қудуқларининг фаолияти билан танишилди. Бурғилаш майдонларида пудратчи ташкилот ҳамда «Шўртан» конига бириктирилган масъуллар иштирокида режада белгиланган кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати ўрганилди. Мавжуд муаммолар бўйича фикр алмашиниб, масъулларга уларни бартараф қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Янгиликлар