Ўзбекистонда «Иккинчи хотин» ҳақидаги рекламалар олиб ташланди

Республикамиз ҳудудларидаги ташқи реклама ва ахборот воситалари орқали Элмакон савдо белгисининг «Иккинчи хотин»га ғамхўрлик қилинг» мазмунидаги рекламалари жойлаштирилгани маълум бўлди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бу каби ноқонуний рекламаларга қатъий равишда қаршилигини яна бир бор таъкидлади.

«Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасига асосан, реклама ва ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

«Оила бу муқаддас даргоҳ. Оила жамиятнинг асосий негизидир. Ўз навбатида, юқоридаги ҳолат қўмита томонидан назоратга олинган ва уларни бартараф қилиниши таъминланди», — дейилади Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабарида.

Янгиликлар