Универсал мутахассислар: Ўзбекистонда мультимедиа журналистларининг янги авлоди тарбияланади


Тошкентда
Рене Фалкнер, Борис Максудов, Бахтиёр Турахонов ва бошқа етакчи мутахассислар бошчилигида ёш журналистларнинг медиа-курслари бошланади, иштирокчилар кастинг асосида танлаб олинади. Ўқув машғулотлари ЎзЭОАВМА, қатор маҳаллий телеканаллар ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилмоқда.

Кастинг 3-7 май кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижодсаройида бўлиб ўтадиган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ»медиаҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.


Умумий
ҳисобда 100 киши танлаб олинади, улар медиа соҳасидаги бир қатор касблар бўйича чуқур ўқув курсларида таълим олишади. Курсларни бошлашдан олдин уларга керакли жиҳозларнинг тўлиқ тўплами — камера, компьютер, камера берилади. Жорий йилнинг сентябрь ойигача давом этадиган курсда талабалар стипендия олишади.


Ёшлар
кўп форматли медиа-контент яратиш бўйича билимва кўникмаларга эга бўлишади. Улар телевидение репортажларини суратга олишни, блог юритишни, ахборот сайтлари учун мультимедиа материалларини тайёрлашни ва радиосюжетлар тайёрлашни ўрганишади. Курсларни тугатгандан сўнг, ёшлар универсал медиажурналист сифатида фаолият олиб боришлари мумкин.

Етакчи телеканалларнинг мутахассислари педагог вазифасини бажаришади. Улар SMM ва PR, монтаж, видеосъемканинг хусусиятлари ва сирлари, ахборот дастурларини тайёрлаш, ток-шоуларни яратиш бўйича мутахассисларни тайёрлашади. Ёшлар ўзларининг амалий кўникмаларини пойтахтдаги давлат ва нодавлат телеканалларининг студияларида ривожлантириш имкониятига эга бўлишади.

«Замонавий ёшлар кўп қиррали, улар ҳар қандай кўникмаларни тезда ўзлаштиришлари ва бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларда ривожланишлари, профессионал ўсишга эришишлари мумкин. Медиа курслар илғор технологиялар, тажрибали мутахассислар ва замонавий технологиялар ёрдамида теле-, радио ва интернет журналистикасида фаолият олиб бориш қобилиятига эга мутахассиларни тайёрлаш имконини беради», — дея таъкидлаб ўтди ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов.

Лойиҳанинг биринчи босқичида медиа-курслар Тошкентда ўтказилади. Иккинчи босқичда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ёшлар танлаб олинади. Ҳар бир вилоятдан 10 нафардан ёшларни танлаб олиш режалаштирилган.

Янгиликлар