Ўзбекистонда тиббиёт ходими фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қатор моддаларига ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Хусусан, 1977-модда (Тиббиёт ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш) тиббиёт ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни тиббиёт ходимининг тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш, шунингдек, ходимнинг тиббий ёрдам ёки тиббий хизмат кўрсатишига тўсқинлик қилиш мақсадида ноқонуний топшириқлар бериш бўйича ўзгартириш киритилади.

Қайд этилишича, ушбу ҳаракатни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача жарима белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, мансабдор шахслар томонидан бу амалга оширилса, етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Янгиликлар