Парламент Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилишини тасдиқлади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни «Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолаганди. Ушбу фармонни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тасдиқлади.

Қайд этилишича, парламент палаталари Конституциянинг 78-моддаси биринчи қисми 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги конституциявий қонун 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қарор қабул қилган.

Қарорга мувофиқ, Президентнинг 2 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармони тасдиқланади.

Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Президентига юборилади. Ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев фармони билан 3 июлдан 2 августдача Қорақалпоғистон Республикасида 30 кунлик фавқулодда ҳолат режими эълон қилинганди.

Янгиликлар